...
МЕНЮ
ONLINE TV

Беларусь Президентининг Ўзбекистонга 24 йиллик танаффусдан кейинги илк ташрифи қандай кечмоқда?


16:32, 13.09.2018 Жамият
 2 136

Президент Шавкат Мирзиёев Беларусь Президентининг 24 йилдан кейинги ташрифи том маънода тарихий бўлгани, икки мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни амалий мазмун билан бойитганини таъкидлади.

Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи доирасида шерикликнинг устувор йўналишлари бўйича 19 ҳужжат имзоланди. 2019-2023 йилларда социал-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро шартнома ва уни амалга ошириш дастури улар орасида алоҳида аҳамиятга эгадир.
 
Бундан ташқари, куни кеча ўтган бизнес-форумда умумий қиймати 230  миллион доллардан ортиқ бўлган шартнома ва битимлар имзоланган.
 
Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ўтказилган брифингда давлат раҳбарлари музокаралар очиқ ва ишонч руҳида ўтгани, натижалар шунга яраша мустаҳкам ва кенг кўламли бўлишини қайд этган.
 
Президент Шавкат Мирзиёев Беларусь Президентининг 24 йилдан кейинги ташрифи том маънода тарихий бўлгани, икки мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни амалий мазмун билан бойитганини таъкидлади.
 
“Ташриф давомидаги муҳокамалар Ўзбекистон ва Беларуснинг кўп қиррали шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга интилишини тасдиқлади. Бу ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга кучли суръат бағишлаб, уни сифат жиҳатидан янги, янада юксак босқичга олиб чиқади”, деди Ўзбекистон раҳбари.
 
Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг расмий ташрифи давом этмоқда.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенко 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар