...
МЕНЮ
ONLINE TV

Беларусь Ўзбекистонда ҳарбий соҳага мўлжалланган завод қуришга тайёр


12:11, 14.09.2018 Жамият
 3 663

Александр Лукашенко Беларусда хавфсизлик соҳасида Ўзбекистондан яширадиган сирлари йўқлигини таъкидлаган.

Беларусь Ўзбекистонда ҳарбий техникани модернизация қилиш бўйича завод қуришга тайёр. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь Президенти Александр Лукашенко музокараларидан сўнг маълум бўлди.
 
“Биз бугун сизнинг техникаларни нафақат таъмирлашга балки, дронлар, зирҳли техникаларни модернизация қилишга келишдик. Шу ерда, сизнинг базангизда махсус завод қуриб, Су, МиГ, БТР ва танкларни модернизация қилишимиз мумкин. Минтақада бундай техникалар жуда кўп”, деган Беларусь раҳбари.
 
Александр Лукашенко Беларусда хавфсизлик соҳасида Ўзбекистондан яширадиган сирлари йўқлигини таъкидлаган.
 
“Президент бугун биз қандай дунёда яшаётганимизни яхши билади ва хавфсизлик ва мудофаа масаласида вазифа қўйган. Агар сизда бизнинг ҳарбий мактаблар ва давлат хавфсизлик идораларида ўқишга қизиқиш бўлса, бизда яширадиган ҳеч қандай сиримиз бўлмайди”, деб қайд этган Лукашенко.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Александр Лукашенко Ўзбекистон-Беларусь Ҳарбий техника 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар