Касални яширсанг иситмаси ошкор қилади, деганларидек оғуфуруш ИИБ ходимлари назарига тушди.
Гап шундаки, Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида шу шаҳарда яшовчи 45 ёшли шубҳали шахс тўхтатиб текширилганида, унинг қўлидаги сумкасидан тўрт килограммдан зиёд “марихуана” гиёҳванд моддаси топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.