...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бекободлик киши 4 кг “марихуана” билан қўлга тушди


19:02, 25.10.2016 Жамият
 3 120

Касални яширсанг иситмаси ошкор қилади, деганларидек оғуфуруш ИИБ ходимлари назарига тушди.

Ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари Бекободлик шахснинг сумкасидан 4 кгдан ортиқ гиёҳванд моддасини топишган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Гап шундаки, Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида шу шаҳарда яшовчи 45 ёшли шубҳали шахс тўхтатиб текширилганида, унинг қўлидаги сумкасидан тўрт килограммдан зиёд  “марихуана” гиёҳванд моддаси топилган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда. 

Теглар:Гиёҳванд моддалар Оғуфуруш ИИВ Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар