...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бекободда серияли ўғирлик қилган ўсмирлар жиноят устида қўлга тушди


10:44, 21.06.2017 Жамият
 4 550

Машинани Бекобод тумани марказий шифохонаси яқинидаги дала четида қолдириб, ўзлари яширинишади.

Бекобод туманида яшовчи 1997 йилда туғилган Махаматжон Саломов (исмлари ўзгартирилган) транспорт воситасини олиб қочиш, вояга етмаган шахсни жиноят қилишга жалб этиш, автомототранспорт воситаларининг давлат рақам белгиларини, паспорт ёки бошқа муҳим ҳужжатларни эгаллаш, уларни яшириш, ўғирлик бир неча жиноятларни содир этишга улгурди.
 
Жумладан, у ўзига олдиндан таниш бўлган Тошкент вилояти Бекобод тумани Зафар қўрғонида яшовчи 2001 йилда туғилган вояга етмаган Шохрух Асатиллаевни ҳам жиноят содир этишга жалб этди. 2017 йил 19 март куни соат тахминан 23:30 да Бекобод тумани Зафар қўрғонида яшовчи 1978 йилда туғилган Бахтбек Олтибоевнинг хонадонига кириш дарвозаси олдида турган “ИЖ 21251” русумли автомашинани олиб қочишиб, давлат рақам белгиларини ечиб олишади ва машинани Бекобод тумани марказий шифохонаси яқинидаги дала четида қолдириб, ўзлари яширинишади.
 
Атрофдагиларнинг, ота-она, маҳалла ва бошқа мутасаддиларнинг лоқайдлиги сабабли ўсмирлар ўзларича янги “қаҳрамон”ликлар ўйлаб топишарди. Шу тариқа, 2017 йил 26 март куни Бекобод тумани Зафар қўрғонида яшовчи 1995 йилда туғилган Завқибек Рўзиевга тегишли “ВАЗ 2101” русумли автомашинани олиб қочиб, юқоридаги каби четроқ жойда қолдириб кетишди. Автомашинанинг салон қисмида мавжуд бўлган бозор нархи 50 000 (эллик минг) сўмлик, “Pioneer” русумли калонкасини ўғирлашади.
 
Шу куннинг ўзида соат тахминан 02:00 ларда ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш жиноий режасини амалга ошириш мақсадида, Бекобод тумани “Деҳқонобод” фермерлар уюшмасида жойлашган гўшт дўкони деразасини бузишиб, дўкон ичига ғайриқонуний равишда киришиб, дўкон ичкарисида бўлган гўшт маҳсулотлари, электрон тарози ва темир сейф каби маҳсулот ва анжомларни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинишади. У ердан Бекобод тумани Деҳқонобод фермерлар уюшмасига боришиб, фуқаро Латифбек Дармоновнинг хонадонига кириш дарвозаси олдида турган Damas русумли автомашинани олиб қочишиб, автомашинани шу куни тахминан соат 14:00 ларда Бекобод тумани Зафар қўрғони Мустақиллик кўчаси бўйлаб вояга етмаган Шохрух Асатиллаев бошқариб кетаётган вақтида, туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида қўлга олинган.
 
Айбланувчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 
Бобур Жалолов

Теглар:Тошкент вилояти Бектемир ўғирлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар