...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бекобод шаҳри тиббиёт бирлашмасининг бўлим бошлиғи пора олаётганда қўлга тушди


17:14, 30.04.2018 Жамият
 3 515

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкент вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан порахўрлик ҳолати фош этилди.
 
Маълум қилинишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига Бекобод шаҳрида яшовчи М.Асамутдинова мурожаат қилиб, шаҳар тиббиёт бирлашмаси мансабдор шахслари унинг қизи бўлган Ф.Соиповани мазкур тиббиёт муассасасига санитар вазифасига ишга жойлаштириш эвазига пора талаб қилаётганлигини билдирган.
 
Ариза асосида ўтказилган тезкор-тергов тадбир давомида Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўлим бошлиғи Ё.Юсупов М.Асамутдиновадан 100 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
 
“Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан Ё.Юсуповга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди”, дея ёзмоқда Тошкент вилояти Прокуратурасининг Матбуот хизмати.
 
Жабрланувчилар ҳақидаги маълумотлар ўзгартирилган, ҳар-қандай ўхшашликлар тасодифий характерга эга.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бекобод пора тиббиёт бирлашмаси бўлим бошлиғи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар