Суд 3 турдаги жиноий иш билан айбаланаётган Бахитбек Есентаевни фақатгина битта модда билан 9 йилга озодликдан маҳрум қилди.
“Nur.kz” нашри берган маълумотларга кўра, бугун, 3 ноябрь куни бир неча ой давом этган судлардан сўнг, Бахитбек Есентаевни рафиқасига етказган тан жароҳатлари учун 9 йилга озодликдан маҳрум этилди. Суд ҳукмига кўра, Бахитбек Есентаев жазони қаттиқ тартибли колонияда ўтайди.
Баян Олма-ота-Кокпек-Коктал трассасидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасидан Талгар шаҳридаги Марказий шифохонага қорин бўшлиғига пичоқ ёрдамида етказилган жароҳат, бош-мия лат ейиши, бурун синиши каби жароҳатлар туфайли етказилганди. Суриштирув ва тергов ишлари вақтида гувоҳлар Баянга ўз турмуш ўртоғи жароҳат етказганини айтишди. Кўп ўтмай, уларнинг сўзлари тасдиқланди.
Бахитбек Есентаев рафиқасини уриб, бурнини синдиргани, сўнг қорин бўшлиғи соҳасига пичоқ билан жароҳат етказгани маълум бўлди. Баян шифохонага етказилгач, шифокорлар унинг жароҳати устида 3 соат давомида жарроҳлик амалиётини ўтказишди.
Орадан бир неча кун ўтиб, 14 июнь куни шифокорлар беморга ўрнидан туришга ва бир неча дақиқа юришга рухсат беришди. Шифохонада ётган Баянни келиб кўришга фақат оила аъзоларигагина рухсат берилган.
Жиноят содир этилган куниёқ полиция маҳкамасига олиб кетилган Бахитбек Есентаев эса бир неча кун давомида сўроқ қилинди. Аниқланишича, Бахитбек Есентаев рафиқасига жароҳат етказаётган вақтда спиртли ичимлик таъсирида бўлган. Шу сабабли, у Қозоғистон Республикаси Жиноят Кодексининг “Инсон саломатлигига қасддан зарар етказиш”, “Суъиқасд уюштириш” каби бобларининг 24-модда 3-банди, 99-модда 1-қисми билан жавобгарликка тортиладиган бўлди.
Полиция аниқлаган маълумотларга қараганда, 10 июнь куни Бахитбек Есентаев рафиқаси Баян Есентаевани Олма-Ота аэропортида кутиб олган. Ўша вақтда Баяннинг ёнида унинг жияни ҳам бўлган.
Бир неча ой давом этган суд мажлисларининг бирида Баяннинг адвокатлари суддан Бахитбек Есентаевни оқлашларини сўради.
Баяннинг ўзи ҳам турмуш ўртоғини озодликдан маҳрум этмасликларини илтимос қилди.
У Instagram’даги шахсий саҳифасида турмуш ўртоғини кечирганини ёзганида эса қозоғистонликлар ҳайратда қолишганди.
Бир неча жиноятда айбланаётган Бахитбек Есентаев устидан ўтказилган суд мажлиси Талдиқўрғонда бўлиб ўтди. Иш ёпиқ режимда кўрилди.
Баяннинг илтимосига кўра, суд уни фақат биргина модда билан “Суиқасд уюштириш” бобидаги моддаларга кўра айбдор деб топди. “Номусга тегиш” билан боғлиқ моддаларда ҳам айбланган Бахитбек айни айбловлардан оқланди. Гарчи суд уни биргина модда билан айбдор деб топган бўлса-да, Баяннинг адвокатлари Бахитбекни тамомила озод қилиш истагидалар.
Воқеалар ривожини кузатамиз.