...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бахтингдан очайми, тахтингдан очайми? Навоийда фирибгар аёллар қўлга олинди


12:53, 07.12.2016 Жамият
 4 696

Гумонланувчилар иссиқ изида қўлга олинди ва содир этган жинояти тўлиқ фош этилди.

Икки номаълум аёл Навоий шаҳар Тинчлик кўчасида яшовчи аёлнинг уйига келиб, “Қизингизнинг бахтини очиб берамиз”, деб алдов йўли билан унинг ишончига кириб,  икки турдаги сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмларини олиб кетишган. Жабрланувчи алданганини билгач, ички ишлар органига мурожаат қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 

Воқеа жойига этиб келган ички ишлар органи ходимлари   жиноят жойини кўздан кечириб, жабрланувчи ва унинг қўшнилари билан суриштирув ишлари олиб борилгач, фирибгарларнинг ташқи кўринишлари ҳақида маълумотлар тўпланиб, бир қатор тезкор-қидирув тадбирларини амалга оширдилар.
 
Гумонланувчилар иссиқ изида қўлга олинди ва содир этган жинояти тўлиқ фош этилди. Улар Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида  яшовчи,  1959 йилда туғилган ва 1981 йилда туғилган аёллар экани маълум бўлди.
 
Ушбу фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилган.  Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўғилой Сайсултонова
 

Теглар:Фирибгарлик Жиноят ИИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар