...
МЕНЮ
ONLINE TV

Баҳодир Ғаниев Президентнинг “Истеъдод” фондига ўринбосар этиб тайинланди


15:58, 13.11.2017 Жамият
 3 016

“Камолот”нинг собиқ раҳбари “Истеъдод” жамғармасида фаолият юритади.

Баҳодир Мухторович Ғаниев Ўзбекистон Республикаси Президентининг чет элда стипендиатларнинг малака ошириши, стажировка ўташи ва таълим олишини ташкил этиш “Истеъдод” жамғармаси директорининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Баҳодир Ғаниев ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълумот қолдирган.
 
Баҳодир Ғаниев 2016 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ёшлар сиёсати масалалари сектори раҳбари, 2010–2016 йиллар давомида “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган. 2009 йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган эди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг истиқболли ёш педагог ва илмий кадрларнинг малакасини ошириш “Истеъдод” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” фармонига мувофиқ Жамғарма қайта ташкил этилган эди.
 
Жамғарма номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг чет элда стипендиатларнинг малака ошириши, стажировка ўташи ва таълим олишини ташкил этиш “Истеъдод” жамғармасига ўзгартирилган эди.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Баҳодир Ғаниев Тайинлов Истеъдод жамғармаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар