30 январь куни хорижий ОАВларида Башар Асаднинг инсультга чалингани ҳақида, кейинчалик эса унинг вафот этганлигига оид хабарлар чоп этилганди.
“Биз АҚШда президент сайлови олдидан Дональд Трампнинг режалари ҳақида эшитган эдик. Хусусан, Трамп терроризм, ИШИДга қарши курашда жонбозлик кўрсатишга ваъда берган эди”, дейди Башар Асад. Шу билан бирга Сурия раҳбари кутилган натижага эришиш учун вақт зарурлигини ҳам қўшимча қилди.
Сурия аҳолисини ҳимоя қилиш учун ИШИД, “Жабҳат ан-Нусра”, “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳларига қарши курашишда исталган усул қўлланилиши мумкинлигини таъкидлаб ўтган Башар Асад тинчликни таъминлаш конституцион мажбуриятларидан бири эканлигини айтиб ўтди.
Асад ҳокимият тепасида бўлмаган тақдирда Сурияни қандай кўриши ҳақида берилган саволга қуйидагича жавоб берди:
“Албатта, Сурия менинг оиламга тегишли эмас, у бутун сурияликларники. Суриянинг ҳар бир фуқароси президентлик лавозимини эгаллашга ҳақли”.
30 январь куни хорижий ОАВларда Башар Асаднинг инсультга чалингани ҳақида маълумотлар тарқалганди, кейинчалик эса унинг вафот этганлигига оид хабарлар чоп этилди. Шундан буён 1 ҳафта давомида Башар Асаднинг саломатлиги ёки сиёсий ҳаракатлари борасида ҳеч қандай маълумотлар ёритилмади. Бугун “SANA” агентлигига берган интервьюсидан маълумки, Башар Асаднинг саломатлиги жойида. Балки, унинг инсультга чалингани ҳақидаги маълумотлар ёлғон бўлгандир... Айтиш керакки, унинг саломатлиги борасидаги хабарларни асосан турк ва араб ОАВлари тарқатган эди.