
"Эътироф" онлайн репортаж
"Йилнинг энг яхши киноси" номинацияси ғолиби - режиссёр Рустам Саъдиевнинг "Барон" фильми.
Мукофотни "Ўзбеккино" Миллий агентлиги Бош директори Отабек Мусаев Ўзбекистон Маданият ва санъат институти ўқитувчиси, режиссёр Ҳайдарали Қосимов топширди.
"Йилнинг энг яхши кино актёри" номинацияси ғолиби - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Абдуллаев.
Меҳмонлар ўриндиғидан тик туриб қарсак чалди.
Мукофотни "Ўзбеккино" Миллий агентлиги Бош директори Отабек Мусаев Ўзбекистон Маданият ва санъат институти ўқитувчиси, режиссёр Ҳайдарали Қосимов топширди.
"Йилнинг энг яхши кино актрисаси" номинацияси ғолиби - Илмира Раҳимжонова.
Мукофотни "Ўзбеккино" Миллий агентлиги Бош директори Отабек Мусаев, актёр Рустам Сагдуллаев топширди.
"Йилнинг энг яхши кино режиссёри" номинацияси ғолиби - Рустам Саъдиев.
Мукофотни "Ўзбеккино" Миллий агентлиги Бош директори Отабек Мусаев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Йўлдошева топширди.
"Йилнинг энг яхши сценаристи" номинацияси ғолиби - Зулфиқор Мусоқов.
Мукофотни "Ўзбеккино" Миллий агентлиги Бош директори Отабек Мусаев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Йўлдошева топширди.
"Йилнинг энг яхши кино оператори" номинацияси ғолиби - Рустам Муродов.
Мукофотни "Ўзбеккино" Миллий агентлиги Бош директори Отабек Мусаев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Йўлдошева топширди.
Рустам Муродов сафарда бўлгани учун мукофотни етказиб қўйишни Отабек Мусаев ўз гарданига олди.
"Чет мамлакатлардаги энг яхши фильмлар актёри" номинацияси ғолиби - Фарҳод Маҳмудов.
Мукофотни "Ўзбеккино" Миллий агентлиги Бош директори Отабек Мусаев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Йўлдошева топширди.
Маҳмудов сўнгги йилларда Россияда ижод қилмоқда. У россиялик киноижодкорлар томонидан суратга олинган "Бригада" фильмидаги роли билан томошабинларга яхши танилган. Маҳмудов "Барон" фильмида ҳам суратга тушган эди.
"Йилнинг энг яхши цирк артисти" номинацияси ғолиби - Анжелика Юнусова.
Мукофотни Зариповлар сулоласи вакили Карима Зарипова топширди.
Саҳнага Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз ва "Ниҳол" мукоқоти совриндори Малика Эгамбердиева чиқди.
Дуэтга қизиқчилар Шукурилло Исроилов, Ҳалима Ибрагимова ҳамда актёр Дилшодбек Каттабеков шерик бўлди.
Навбат спорт йўналишидаги номинациялар ғолибларини аниқлашга етди. Маросимни Жамшид Умрзоқов олиб бормоқда.
"Йилнинг энг яхши спортчиси" номинацияси ғолиби - Ҳасанбой Дўстматов.
Мукофотни собиқ футболчи Миржалол Қосимов ва ФИФА рефереси Равшан Эрматов топширди.
"Йилнинг спорт мураббийи" номинацияси ғолиби - Бахром Абдумаликов.
Мукофотни собиқ футболчи Миржалол Қосимов ва ФИФА рефереси Равшан Эрматов топширди.
"Йилнинг энг яхши паралимпиадачиси" номинацияси ғолиби - Ҳусниддин Норбеков.
Мукофотни собиқ футболчи Миржалол Қосимов ва ФИФА рефереси Равшан Эрматов топширди.
"Йилнинг энг яхши аёл спортчиси" номинацияси ғолиби - Фотимахон Амилова.
Мукофотни собиқ футболчи Миржалол Қосимов ва ФИФА рефереси Равшан Эрматов топширди.
Шу либос ва шу рақс "Эътироф"га, катта саҳналарга чиқишга лойиқми? Маънавият, маънавият, маънавият деб бонг урамиз. Саҳналармизда бу ҳолат. Тушунамиз, цирк артистлари фаолияти ҳам саҳнада акс этиши керак. Лекин бундай алфозда қанчалик тўғри?
Бошловчилик навбатида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ва актриса Юлдуз Ражабовага тегди.
"Йилнинг энг яхши эркак эстрада хонандаси " номинацияси ғолиби - Шоҳруҳхон.
Мукофотни Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов топширди.
Хонанда мукофотни кўзида ёш билан қабул қилиб олди.