
"Истиқлол" санъат саройи Ўзбекистоннинг энг кўзга кўринган маданият ва санъат олами вакиллари, спортчилар, спорт усталалари билан тўлиб тошган. Айни дамда “Эътироф” миллий мукофоти тақдимот маросими старт олди.
Маросимни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Учқун Тиллаев ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Дилдора Рустамова олиб бормоқда.
Аввалроқ, ғолиблар қайси мезонларга асосан аниқланиши ҳамон мавҳум бўлиб қолаётгани ҳақида ёзган эдик. Ташкилотчилар бу йилги тақдирлаш маросимининг очиқлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида залда ўтирган ҳайъат аъзоларини саҳна ортидаги махсус хонага таклиф этишди. Ҳайъат аъзолари шу ердан туриб ғолибларни аниқлайдилар, бу эса саҳнага ўрнатилган катта мониторлар орқали намойиш этиб борилади.
Концерт дастуридаги қўшиқлар кетма-кетлигини "Дурдона" гуруҳи бошлаб берди. Қизиғи шундаки, давлат миқёсида катта тантаналарда "Дурдона" гуруҳи иштирок этади, лекин ҳар гал гуруҳ аъзолари ўзгариб қолаверади. Бугунги концертда чиқиш қилган қизлар кейинги концертларда кўринмай қолса, ҳеч ажабланмаймиз. Улардан кейин Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳосила Раҳимова ҳамда Хулкар Абдуллаева чиқиш қилди. Хулкар ўйнамай туролмайди, ўйнатмагунча ҳам қўшиғини тугатмайди. Залдагилар Хулкарнинг лазгисига жуда бўлмаганда елка қоқиб қўйишди.
.jpg)
Ўзбекистон халқ артист Муножот Йўлчиева "Тановор"ни шогирди билан куйлаб чиқди. Зал қарсакларга тўлди.
.jpg)
"Йилнинг энг яхши рассоми" номинацияси ғолиби - Ҳаким Мирзааҳмедов.
Ғолибга мукофотни Ўзбекистон бадиий академияси раиси ўринбосари Фарҳод Тошмуҳаммедов ҳамда Ўзбекистон халқ рассоми Акмал Нур топширди.
"Йилнинг энг моҳир ҳунарманди" номинацияси ғолиби - Раҳматилла Зокиров.
Мукофотни Ўзбекистон бадиий академияси раиси ўринбосари Фарҳод Тошмуҳаммедов ҳамда Ўзбекистон халқ рассоми Акмал Нур топширди.
"Йилнинг энг яхши ҳайкалтароши" номинацияси ғолиби - Қурбон Норхўрозов.
Мукофотни Ўзбекистон бадиий академияси раиси ўринбосари Фарҳод Тошмуҳаммедов ҳамда Ўзбекистон халқ рассоми Акмал Нур топширди.
"Йилнинг энг яхши санъатшуноси" номинацияси ғолиби - Камола Оқилова.
Мукофотни Ўзбекистон бадиий академияси раиси ўринбосари Фарҳод Тошмуҳаммедов ҳамда Ўзбекистон халқ рассоми Акмал Нур топширди.
Маълумот учун, Камола Оқилова Ўзбекистон халқ рассоми Акмал Нурнинг турмуш ўртоғи. Камола Оқилова бир неча йиллмк изланишлари давомида нафақат Ўзбекистон, балки дунёнинг кўплаб мамлакатларида шуҳрат қозонган.
Саҳнага Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мирзабек Ҳолмедов, Муҳаммадисо Абдулхаиров "Улфатлар" фильмидаги образида чиқишди.
.jpg)
Саҳнага Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мирзабек Ҳолмедов, Муҳаммадисо Абдулхаиров "Улфатлар" фильмидаги образида чиқишди.
.jpg)
"Йилнинг энг яхши аёл хонандаси" номинациясига номзоди қўйилган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева, хонандалар Шаҳзода ва Манзура Йўлдошева ёнма-ён ўтиришибди. Райҳон Манзура билан илиққина кўришдию Шаҳзоданинг ёнидан ҳатто саломлашмай ўтди.
.jpg)
"Улфатлар"нинг гапи бориб ошга, чойхонага тақалди. Залда кулги кўтарилди. Саҳнага Шаҳриёр чиқди. У МуродРажабов, Мирзабек Ҳолмедов, Муҳаммадисо Абдулхаиров ҳамроҳлигида "Ялла" гуруҳинининг "На востоке" қўшиғини куйлашни бошлади.
Саҳнага Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров чиқиб келди. Зал қарсакларга тўлди.
.jpg)
Саҳнана Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Элмурод Исломовнинг шогирдлари чиқиб келди. Ўзбек доирасини дунёга танитган Исломовнинг шогирдлари бу гал доира билан эмас, туника пақир билан саҳнага чиқдилар. Аммо пақирдан ҳам ажойиб оҳанг чиқариш мумкинлигини исботладилар.
.jpg)
.jpg)
Бунисига нима дейсиз? Ўзбекнинг ошхонасидаги оддий ўқлов ҳам санъатга ошно. Ундан чиққан куйчи...
.jpg)
Саҳна ошхона анжомларига тўлиб тошди. Янги авлод болалари тахтакач, қошиқ, қозон, капгир дегандек, хуллас, бор ошхона анжомини кўтариб чиқишди. Саҳнада ўзгача наво, қуллоқ таниш овозлар. Улар бир-бирига жўр бўлиб кишига хуш кайфият бағишламоқда.
Навбат Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Номозовга тегди. Хонанда ўзбек лапарларини замонавий мусиқа асбоблари жўрлигида куйламоқда.
.jpg)
Навбат теле ва радиожурналистика номинациясига тегди
"Йил телелойиҳаси" номинацияси ғолиби - Севара Ўринбоева, "Менинг овозим" лойиҳаси, "My5" телеканали.
Мукофотни Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Дилдора Рустамова топширди.
"Йил радиолойиҳаси" номинацияси ғолиби - "Асл санъат ўйлари" лойиҳаси, Гулноз Мўминова.
Мукофотни Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Дилдора Рустамова топширди.
"Йилнинг энг яхши бошловчиси" номинацияси ғолиби - Маъруфхўжа Хўжақулов "Спорт" телеканали. (!)
Мукофотни Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Учқун Тиллаев топширди.
Неча йиллик профессионал бошловчилар қаерда? Ахир бу йигитчанинг бошловчилик муҳорати талабга жавоб бермайди-ку. Ҳар ҳолда мутахассислар шундай баҳолашади.
"Йилнинг энг яхши телерадиожурналисти" номинацияси ғолиби - Азиза Қурбонова, "Ёшлар" телерадиоканали. Мукофот ҳаққоний эгасини топди!
Мукофотни Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Учқун Тиллаев топширди.
.jpg)
Суратда Азиза Қурбонова
"Йилнинг энг яхши шоири" номинацияси ғолиби - Зебо Мирзаева.
Мукофотни Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим топширди.
"Йилнинг энг яхши ёзувчиси" номинацияси ғолиби - Хуршид Дўстмуҳаммад. Мукофот ҳаққоний эгасини топди.
Мукофотни Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим топширди.
"Йилнинг энг яхши публицисти" номинацияси ғолиби - Беҳзод Шукуров. Мукофот ҳаққоний эгасини топди.
Мукофотни Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим топширди.
"Йилнинг энг яхши мунаққиди" (танқидчиси) номинацияси ғолиби - Наим Каримов. Устоз ижодкор бу йил қутлуғ 85 ёшни қаршилади.
Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим топширар экан, Наим Каримовни устозим, деб эътироф этди.
Эътиборли жиҳати шундаки, бу йил "Эътироф"нинг қулочи янада кенгайиб, номинациялар сони ортган. Бугунги маросимда 49 номинация бўйича мукофотлар ғолибларга топширилади.
.jpg)
Саҳнага Ўзбекистон халқ артистлари Ёдгор Саъдиев, Бахтиёр Ихтиёров ҳамда "Ниҳол" мукофоти совриндорлари Ойбек ва Нигора, Отабек Муталхўжаев, Ёдгор Мирзажонов, Шерзод Бек чиқишди. Устоз санъаткорлар "Дилбарим" қўшиғини куйладилар. Ёшларга уларга жўр бўлишди. Сўнг саҳнада Ойбек ва Нигора, Шерзод Бек қолиб "Мафтунингман" фильмидаги қўшиқларни куйладилар.
.jpg)
Саҳнага ёшлардан иборат навбатдаги жамоа чиқди. Улар орасида устазода хонанда Шоҳжаҳон Жўраев ҳам бор. Хонанда бундай тақдимотларда илк бор иштирок этмоқда. Навбатдаги жамоа "Маҳаллада дув-дув гап" фильмидаги қўшиқни ижро этишди. Отабек Муталхўжаев негадир кайфиятсиз, саҳнага қовушмай турибди.
.jpg)
Навбат хонандалар Муниса Ризаева ва Шаҳзод Муродовга тегди. Муниса саҳнага чиққанда, қарсак чалмасликнинг, рақс тушмасликнинг иложи йўқ.
.jpg)
Саҳнага актёрлар Адиз Ражабов ҳамда Райҳон Уласенова таклиф этилди. Бошловчилар номинацияга номзоди қўйилганларнинг номини ўқиб эшиттирмоқдалар.
"Йилнинг энг яхши спектакли" номинацияси ғолиби - "Мирзо Улуғбек" спектакли, Самарқанд вилояти мусиқали драма театри.
Мукофотни Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев ва Ўзбекистон Маданият ва санъат институти ўқитувчиси, режиссёр Ҳайдарали Қосимов топширди.
.jpg)
"Йилнинг энг яхши театр актёри" номинацияси ғолиби - Ўзбек миллий академик драма театри актёри Тоҳир Саидов.
Мукофотни Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев ва Ўзбекистон Маданият ва санъат институти ўқитувчиси, режиссёр Ҳайдарали Қосимов топширди.
"Йилнинг энг яхши театр актрисаси" номинацияси ғолиби - Муқимий мусиқали драма театри актрисаси Дилором Абдуолимова.
Мукофотни Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артистлари Ёдгор Саъдиев, Гавҳар Зокирова ҳамда Ўзбекистон Маданият ва санъат институти ўқитувчиси, режиссёр Ҳайдарали Қосимов топширди.
"Йилнинг энг театр режиссёри" номинацияси ғолиби - Ўзбек миллий академик драма театри режиссёри Олимжон Салимов. Режиссёр ижодий сафарда бўлгани учун мукофотни Ўзбек миллий академик драма театри директори Фатҳулла Масъудов қабул қилиб олди.
Мукофотни Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артистлари Ёдгор Саъдиев, Гавҳар Зокирова ҳамда Ўзбекистон Маданият ва санъат институти ўқитувчиси, режиссёр Ҳайдарали Қосимов топширди.
"Йилнинг энг яхши драматурги" номинацияси ғолиби - Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам.
Мукофотни Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артистлари Ёдгор Саъдиев, Гавҳар Зокирова ҳамда Ўзбекистон Маданият ва санъат институти ўқитувчиси, режиссёр Ҳайдарали Қосимов топширди.
"Йилнинг энг яхши саҳна рассоми" номинацияси ғолиби - Сергей Чернов.
Мукофотни Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артистлари Ёдгор Саъдиев, Гавҳар Зокирова ҳамда Ўзбекистон Маданият ва санъат институти ўқитувчиси, режиссёр Ҳайдарали Қосимов топширди.