...
МЕНЮ
ONLINE TV

Барак Обама илк бор масжидга ташриф буюрди


11:28, 05.02.2016 Олам
 3 248

Барак Обама: Америка тинч мусулмонларнинг ютуқларидан хурсанд бўлади.

АҚШ раҳбари 4 февраль куни ўз президентлик даврида биринчи бор масжидга келиб мусулмонлар билан учрашди. Facebook.com ижтимоий тармоғида мазкур ташриф акс эттирилган видео лавҳага  асосан, Барак Обама мусулмонларга қарата шундай фикрларни билдирди:

“Мусулмонларнинг кичик бир гуруҳлари, бутун ислом дини ва унга бойсинувчи мусулмонларни бузуқ ақидалари билан ўзига жалб этмоқда. “Ислом давлати” каби гуруҳлар фаолияти ҳеч қачон қонуний бўлмайди, улар шунчаки, ўзларини ислом дини тарғиботчилари қилиб кўрсатишади. Шуни таъкидлаб ўтиш зарурки, ушбу гуруҳларга аъзо бўлаётган алданаётганлар бегуноҳ мусулмонлардир ва уларнинг фаолиятидан айнан улар кўпроқ жабрланмоқда. Терроризмга қарши курашишнинг энг яхши йўли бу каби ташкилотлар ва гуруҳлар қонунларини менсимаслик  ва уларга Америка тинч мусулмонларнинг ютуқларидан фақатгина хурсанд бўлишини кўрсатишдир”.
Дилнавоз Аслонова

 

 
Дилнавоз Аслонова 

 

Теглар:Барак Обама АҚШ Масжид Мусулмонлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!