...
МЕНЮ
ONLINE TV

Барак Обама АҚШ президенти сифатида сўнгги бор нутқ сўзлади


19:33, 21.09.2016 Олам
 6 657

Барак Обама Нью-Йоркда бўлиб ўтаётган БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида Россия сиёсатини танқидга олди.

АҚШ президенти сифатидаги фаолияти тугаб бораётган Барак Обама Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида давлат раҳбари сифатида сўнгги бор нутқ сўзлади.
 
Президент сўзга чиқар экан, дунёда ўтган йиллар мобайниида ижобий ўзгаришлар бўлганини таъкидлади, бироқ у мамлакатда иқтисодиётни янада ривожлантириш лозим эканини айтди.
 
Шунингдек, президент қочқинлар муоммосига ҳам тўхталиб ўтди. Бу фожиа биз билан, бизнинг оиламиз билан, бизнинг фарзандларимиз билан содир бўлганидек тассаввур қилишимиз керак. Шуни англаш керакки, агар биз мураккаб аҳволдаги давлатларга ёрдам бериш учун бирлашсак, бутун дунёда хавфсизлик таъминланган бўлар эди, деб таъкидлади Барак Обама.
 
Президент нутқида демократияга, инсон ҳуқуқлари ва халқаро ҳуқуқ тамойилларига ишонишини ва ҳар доим уларга суянишини айтди.
 
Россия Федерациясининг дунёда йўқолган обрўсини қайтариш ҳаракатларини танқид остига олди.
 
Агар Россия қўшни давлатлар ишларига аралашишни давом эттирса, у фақат ўз уйида машҳур бўлиши мумкин ва муайян вақт оралиғида миллий кўтарилиш оловига мой сепиб туради, аммо йиллар ўтгани сайин Россиянинг дунёда эгаллаб турган мавқеи пасаяди  ва мамлакат сарҳадлари анча кучсиз бўлиб қолади.
 
Давлат раҳбари Украина хақида сўз очар экан,  у ердаги ҳокимият ўзгариши ташқи кучлар таъсирида эмас, балки ҳалқнинг хоҳиш-иродаси билан амалга ошганини таъкидлади.
 
Суриядаги ҳодисалар устида тўхталганда можарони ҳарбий йўл билан ҳал қилиб бўлмаслигини тан олди.
 
Фаластинликларни Исроил давлатини тан олишга Исроилни эса фаластин ерларини босиб олишдан воз кечишига чақирди.
 
Шундай қилиб, АҚШ президентининг сўнгги нутқи ўз ниҳоясига етди. Ундаги гаплар, нечоғлик долзарб бўлмасин, худди ўлими яқин қолган шеърнинг сўнгги нарасига ўхшайди.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Барак Обама АҚШ БМТ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!