...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бангладешдаги ер кўчкиси оқибатида 134 киши ҳалок бўлди


17:22, 14.06.2017 Олам
 2 452

Бузилган йўллар туфайли бориш қийин бўлган туманларда янада кўпроқ талафотлар мавжуд. Шу боис қурбонлар сони ортиши тахмин қилинмоқда.

Бангладешда муссон ёмғирлари оқибатида сув тошқини ва ер кўчкиси юзага келди. Натижада сўнгги маълумотларга кўра, 134 киши ҳалок бўлди.
 
Табиат ҳодисасидан кўпроқ мамлакатнинг жануби-шарқидаги Ҳиндистон чегарасига яқин жойлашган Читтагонг, Бандарбан ва Рангамати туманлари талафот кўрди.
 
Бугун, 14 июнь куни Табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш вазирлиги қутқарув операциясини бошлади. Бузилган йўллар туфайли бориш қийин бўлган туманларда янада кўпроқ талафотлар мавжуд. Шу боис қурбонлар сони ортиши тахмин қилинмоқда. Вазирлик вакилининг сўзларига кўра, айни пайтда 134 кишининг жасади топилган, 15 киши эса бедарак йўқолган.
 
Шу билан бирга тошқин оқибатида вужудга келган тартибсизликларни бартараф қилиш учун жалб этилган ҳарбий хизматчилар ҳам қурбонлар орасида мавжуд. Ер кўчиши натижасида 4 нафар аскар ҳалок бўлган, 10 нафари жароҳатланган.
 
Қутқарувчилар 18 та давлат бошпанасига уйлари бузилган, вайрон бўлиш эҳтимоли бор ҳудудлардан 4 мингга яқин одамни олиб келишган.
 
Ҳукумат вакилларининг таъкидлашича, жорий йилдаги ёмғирлар мавсуми 2007 йилдагига нисбатан ёмонроқ келди. Ўша пайтда кўп ҳудудларда катта ботқоқликлар пайдо бўлган эди.
 
Мутахассислар ва экологларнинг фикрича, хавфли ер кўчкилари тоғлардаги фойдали қазилмалар конлари ноқонуний тарзда очилиши оқибатида содир бўлади. Сабаби улар ёмғирлар мавсуми вақтида ернинг тез емирилишга олиб келади.
Сумбула

Теглар:Бангладеш ер кўчкиси сув тошқини 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!