...
МЕНЮ
ONLINE TV

Баллистик ракеталар ҳужумига қарши мудофаа қурилмалари кимлар учун хавотирли?


16:23, 08.09.2017 Олам
 2 852

Корея ярим оролида давом этаётган геосиёсий беқарорлик қўшни Хитой, Япония каби мамлакатларнинг миллий хавфсизлигига дахл қилишидир.

Хитой ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Генг Шуанг Пекинда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Жанубий Корея ҳудудида ўрнатилаётган қисқа ва узоқ масофага мўлжалланган баллистик ракеталар ҳужумига қарши мудофаа қурилмасини (Terminal High Altitude Area Defense-THAAD) жойлаштиришига  мутлоқо қарши эканлигини таъкидлади. Бу ҳақда “Haber7.com” хабар берди.
 
Биз АҚШ ҳамда Жанубий Кореяни — Хитой ва минтақадаги бошқа мамлакатларнинг миллий хавфсизлиги ва манфаатларини хавф остига солмаслиги лозимлигини талаб қиламиз, деди Генг Шуанг.
 
АҚШга тегишли бўлган  бу ҳарбий қурилма Жанубий Кореянинг Кёнсан-Пукто вилоятидаги Сонджу туманида жойлаштириш ишлари бошланган эди.
 
Корея ярим оролида давом этаётган геосиёсий беқарорлик қўшни Хитой, Япония каби мамлакатларнинг миллий хавфсизлигига дахл қилиши — бу муаммонинг глобал тусга кириб бораётганлиги билан характерланади.
 
Аслида, муаммонинг илдизи чуқур... Бу ерда йирик геосиёсий кучлар “ўз манфаатларини” минтақадаги бошқа бир мамлакатлар иштирокида ҳимоя қилмоқда. Ядро синовлари билан “қўрқитиш баҳонасида” минтақада баллистик ракеталар ҳужумига қарши мудофаа қурилмаларининг ўрнатилиши — тамомила бошқа мақсадларни кўзлаётган бўлиши мумкин.
 
Маълумот учун, THAAD ҳарбий қурилмаси қисқа ва узоқ масофага учувчи баллистик ракеталардан ҳимоя мақсадида фойдаланилади. У Lockheed Martin компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. 
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Хитой АҚШ Жанубий Корея 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!