Агунг вулқони атрофидаги айрим қишлоқлар аҳолиси эвакуация қилинган.
Индонезиянинг Бали оролидаги Агунг вулқони ҳаракатга келиши натижасида оролдаги тектоник фаоллик ортган. Бу ҳақда “tempo.co” нашри хабар бермоқда.
Индонезия табиий офатларга қарши курашиш миллий кенгаши (Badan Nasional Penanggulangan Bencana-BNPB) томонидан берилган баёнотга кўра, Бали оролида Агунг вулқони ҳаракатга келиши сабаб ҳудудда фавқулодда ҳолат жорий қилинган.
Маҳаллий аҳоли ва саёҳатчиларга вулқон атрофига яқинлашмаслик кераклиги уқтирилган. Агунг вулқони атрофидаги айрим қишлоқлар аҳолиси эвакуация қилинган.
Бали ороли Индонезиянинг энг кўп сайёҳ ташриф буюрадиган ҳудуди ҳисобланади. Балидаги Агунг вулқони сўнгги бор 1963 йилда отилган, ўшанда 100 киши қурбон бўлган эди.

Ҳабибуллохон Азимов