...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда бомба ўрнатилгани сабаб 20 минг одам эвакуация қилинди


19:14, 19.09.2017 Олам
 3 619

Россия Федерацияси шаҳарларида бир ҳафтадан бери бомба ўрнатилгани ҳақидаги ёлғон қўнғироқлар келиб тушмоқда.

Бугун, 19 сентябрь куни Россия Федерациясининг тўрт ҳудудида 20 минг нафардан ортиқ одам миналаштирилгани ҳақидаги қўнғироқлар сабабли эвакуация қилинди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар берди.
 
Москва шаҳри, Москва вилояти, Ростов вилояти ва Ямало-Ненец мухтор округида маҳаллий вақт билан 15:00 даги номаълум шахс бомба ўрнатилгани ҳақида огоҳлантирувчи қўнғироқни амалга оширган.
 
Фавқулодда хизмат ходимлари 14 та савдо маркази, 9 та маъмурий бино, 2 та меҳмонхона ва ўрта мактабларда эвакуация ишларини олиб борган.
 
Портловчи модда ўрнатилгани ҳақидаги қўнғироқлар бутун Россия ҳудудини қамраб олгани ва бу ҳолат бир ҳафтадан бери давом этаётгани айтилган.
 
Маълумотларга қараганда, бир ҳафта ичида номаълум қўнғироқлар сабабли 200 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Россия Москва Ёлғон қўнғироқ Портлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!