...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ashgabat–2017: навбатдаги кун ўзбекистонликлар учун кумуш-бронзага бой бўлди, олтин эса...


19:05, 19.09.2017 Спорт
 3 158

Мусобақанинг кечаги кунги баҳсларида Ўзбекистон делагацияси 1 та олтин, 2 та кумуш ва 12 та бронза медалини қўлга киритишди.

Туркманистон пойтахти Ашхободда ўтаётган Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларининг навбатдаги куни ҳам ўзбекистонлик спортчилари учун муваффақиятли ўтди.
 
Осиё ўйинларининг баландликка сакраш баҳсларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Надия Дусанова 1.86 метрлик баландликни забт этиб, олтин медалга сазовор бўлди.
 
Ушбу йўналишда иштирок этган яна бир спортчи — Сафина Саъдуллаева кумуш медални қўлга киритди.
 
Туркман курашининг хотин-қизлар ўртасидаги классик йўналишида вазни 63 килограммгача бўлган Дилафруз Мамажонова туркманистонлик Динара Холиева, қирғизистонлик Улкан Албиякизини мағлубиятга учратиб, Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига кумуш медални қўшиб қўйди.
 
Классик йўналишидаги баҳсларда Исломжон Қўлдошев, Ҳусан Носиров, Файзулло Умматов, Шаҳобиддин Сангилов, Элбек Сотволдиев, Илҳомжон Машрабов, Обидали Мавлонов, Манзурой Мўйдинова, Ҳавасхон Жўрақўзиева, Гулмира Исматова бронза медаль билан тақдирланишди.
 
Жиу-житсу бўйича беллашувларда Равшан Ҳусанов, таэквондо бўйича Валентин Хегай учинчи ўринни эгаллади.
 
Футзал бўйича ўтган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси кеча, 18 сентябрь куни Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоасини йирик 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.
 
Энди футзалчилар бугун, 19 сентябрь куни Мальдив ороллари терма жамоасига қарши баҳслашади.
 
Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларида ҳозирча Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида 3 олтин, 5 кумуш ва 20 бронза медаль мавжуд.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон терма жамоаси Ashgabat–2017 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!