Яманда Саудия Арабистони бошчилигида тузилган коалициянинг ҳарбий операциялари бошлангандан буён камида иккита ҳарбий самолёт ҳалокатга учраган.
Маълумотларга кўра, коалиция ҳарбий операцияларида қатнашаётган қирувчи самолёт билан алоқалар йўқолган. Самолётни қидириш ишлари давом этмоқда.
Яманда Саудия Арабистони бошчилигида коалициянинг операциялари бошлангандан бери камида иикита ҳарбий самолёт: 2015 йил май ойида Марокашнинг Ф-16 қирувчи самолёти ва ўтган йилнинг декабрида эса Баҳрайнга тегишли Ф-16 ҳалокатга учраган.
Хабарда айтилишича, олдинроқ АҚШ давлат котиби Жон Керри Саудия Арабистонининг расмий вакиллари билан бўлган музокаралар пайтида Сурия ва Ямандаги можароларни тўхтатишнинг муҳимлиги ҳақида айтиб ўтган.