...
МЕНЮ
ONLINE TV

БААда кечаги кучли жала ва шамолдан сўнг вазият яхшиланмоқда


14:03, 10.03.2016 Олам
 3 568

Кеча, чоршанба куни Абу-Даби ва Дубай шаҳарларида кучли жала туфайли самолёт, автомобиль ҳаракатлари тўхтаб қолган эди.

Кеча, чоршанба куни Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби ва Дубай шаҳарларида тўхтамасдан ёққан ёмғир сув тошқинларига сабаб бўлди. Бундан ташқари кучли шамол туфайли аэропортларда парвозлар бекор қилиниб, сув босган йўлларда автомобиль ҳаракатлари тўхтаган эди. Бундан ташқари, мактаблардаги ўқиш ҳам вақтинчалик тўхтатилди.

“Gulf news”нинг хабар беришича, бугун, пайшанба куни мамлакатда иқлим билан боғлиқ ноқулайликлар аста-секин ўз измига тушмоқда. Лекин, синоптикларнинг фикрича, бундай об-ҳаво яна такрорланиши мумкин. Кучли шамол туфайли зарар кўрган бинолар, йўллар ва бошқа жойларда тозалаш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Абу-Даби Дубай БАА жала 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!