Актёрнинг рафиқаси Instagram ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифаси орқали ҳомиладор эканини маълум қилди.
“Айрленд, Кармен, Рафаэль, Алек ва мен сизларга оиламиз аъзоларининг сони яна биттага кўпайишидек қувончли хабарни етказмоқчимиз. Шу йилнинг кузида оиламизда яна бир ўғил бола дунёга келади!”, – деб ёзади Хилария Болдуин.
Эслатиб ўтамиз, бу Хилария ва Алек Болдуинларнинг учинчи фарзанди. Хилария 2013 йили қизи Карменни, 2015 йили ўғли Рафаэлни дунёга келтирган. Тўнғич фарзанд Айрленд эса Алек Болдуиннинг собиқ турмушидан.