...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аҳмадбой 4 та модда бўйича айбланмоқда


15:26, 10.08.2017 Жамият
 6 203

Аҳмаджон Турсунбоев 13 миллиард 139 миллион сўм ва 7 миллион 900 минг АҚШ доллари миқдорида маблағни фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган.

9 август куни Тошкент вилоят судида халқ орасида Аҳмадбой исми билан таниш бўлган Аҳмаджон Турсунбоев ҳамда унинг 6 нафар шериги иши бўйича олиб борилган суд тингланди.
 
Судда Аҳмаджон Турсунбоев ташкил этган “Чиноз ҳалол чорва” ва “Чиноз авто ҳамкор” фирмалари фаолиятидан зарар кўрган 11 нафар жабрланувчи кўрсатма берди.
 
Аҳмаджон Турсунбоевга Жиноят кодексининг 4 та моддаси бўйича айблов қўйилган. У 177-модданинг (валюта қимматликларининг ноқонуний харид қилиниши ёки сотилиши) “а”, “б” бандлари, 188-модда (Давлат рўйхатидан ўтмай тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, ўта йирик миқдорда назоратсиз даромад олиш), 189-модда (Савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш), 190-модданинг (Лицензиясиз фаолият билан шуғулланиш) “а”, “в” бандлари билан айбланмоқда.
 
Аҳмаджон Турсунбоев ва унинг шериклари 2016 йилда Чиноз туманида қўлга олинган эди. Ушбу жиноий тўда одамлардан икки баробар қилиб қайтаришни ваъда қилиб, катта миқдордаги омонат маблағларини миллий ҳамда хорижий валютада олган. Бундан ташқари, фоиз ҳисобида одамларга хорижий валютада қарз берган.
 
Аҳмаджон Турсунбоев ҳамда яқин қариндошларининг уйларидан 13 миллиард 139 миллион сўм ва 7 миллион 900 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ борлиги аниқланди ва бу пуллар далилий ашё сифатида мусодара қилинди. Шунингдек, Аҳмадбойнинг гаражида Cadillac Escalade, BMW, Lexus каби қимматбаҳо автомобиллар топилди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Аҳмадбой Аҳмаджон Турсунбоев Фирибгарлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар