...
МЕНЮ
ONLINE TV

Автосалондан машинани “тезроқ чиқариб бераман” деб пора олаётган фирибгар ушланди


17:43, 25.05.2018 Жамият
 3 860

“GM Uzbekistаn”дашги танишлари орқали Damas олиш навбатини тезлаштириш эвазига пора олган фирибгар устидан жиноят иши қўзғатилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шовот туман бўлими ходимлари 1200 АҚШ доллари эвазига автомашинани салондан олиб чиқиш навбатини тезлаштириш таклифини бериб, пора олган фирибгарни аниқлаб, ушлади. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Унга кўра, ўтказилган тезкор тадбир натижасида, фуқаро Жавлон (исми ўзгартирилган) фуқаро Холиқ (исми ўзгартирилган) нинг ўғли номига “GM Uzbekistаn” автосалонларида ишлайдиган танишлари орқали Damas автомашинасини харид қилиш учун шартнома олиб бериш ҳамда автомашинани олиш навбатини тезлаштириш эвазига 1200 АҚШ доллари, шунингдек 51,5 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:GM Uzbekistаn 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар