Кеча Мактабгача таълим вазири Агрепина Шин, вазирликнинг бошқарма ва бўлимлари раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган.
Йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг молиявий масалалар бўйича ўринбосари этиб Маматқулов Шодиёр Абдувоҳидович тайинланди.
Шодиёр Маматқулов 2008 йил Тошкент Давлат иқтисодиёт Университетининг бакалавриатини, 2011 йил эса Банк-молия Академиясининг магистратурасини битирган.
У иш фаолиятини 2006 йили Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг агросаноат мажмуаси қишлоқ хўжалиги корхоналарининг иқтисодий таҳлили ва молиявий бошқаруви бўлими иқтисодчиси сифатида бошлаган, кейинчалик бош иқтисодчи, бўлим ва бошқарма бошлиғи сифатида фаолият олиб борган.
2017 йил эса Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг давлат харидларини назорат қилиш бўлим бошлиғи этиб тайинланди, кейинроқ эса Лойиҳалар ва импорт шартномаларини экспертизадан ўтказиш маркази техник иншоотлар бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг молиявий масалалар бўйича ўринбосари Арипов Қахрамон Турсунович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан ўз лавозимидан бўшатилган.