Ижтимоий тармоқларда GM Uzbekistan автомобилларининг янги нархлари рўйхати пайдо бўлди.
WhatsApp, Telegram каби мессенжерлар ва facebook.com ижтимоий тармоғида GM Uzbekistan компанияси автомобилларининг янги нархлари рўйхати пайдо бўлди. Машиналарга белгиланган нархлар жуда юқорилиги юзасидан ижтимоий тармоқларда эътирозлар ҳам келиб чиқяпти. Бироқ бу нарх юзасидан компания расмий маълумот берганича йўқ. GM Uzbekistan’нинг расмий диллерлик салонларида ҳам нархлар ошиши ҳақида аниқ маълумот берилмаяпти. Автосалон ходимлар янги нархлар ҳақидаги миш-мишларни ҳам рад этишди.