ЙТҲ юк машинаси ҳайдовчисининг айби билан содир бўлган.
Таиланд шарқидаги Чонбури провинциясидаги 344-сонли авомобиль йўлида йўловчи автобуси ҳамда юк машинаси иштирокида йирик ЙТҲ рўй берди. Ҳалокат натижасида энг камида 25 кишининг вафот этгани қайд этилган. Бу ҳақда “Gazeta.ru” хабар қилди.
Маълумотларга кўра, йўловчи автобуси Чантабури шаҳридан Бангкокка йўл олган эди. Йўловчилар билан тўлган автобус ва юк машинаси тўқнашиб кетгач, ҳар икки автомобиль ҳам ёна бошлаган. Юк машинаси ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган.
Маҳаллий полициянинг хабар қилишича, юк машинаси ҳайдовчиси рулда ухлаб қолган ва қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Автоҳалокат чоғида яраланган фуқаролар яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган.

Умида Якубова