...
МЕНЮ
ONLINE TV

Австрияда навбатдан ташқари сайловлар бўлиб ўтади


16:49, 17.05.2017 Олам
 1 912

“Вазиятга кўра, мамлакат яна тўрт ой давомида турғун ҳолатда қолади. Бу эса жуда нотўғри қарор”

Канцлер Кристиан Керннинг бошқарувидаги коалиция кучлари парчаланиши натижасида жорий йил октябрь ойида навбатдан ташқари сайловлар бўлиб ўтади.
 
Сайловга қадар аҳоли ўртасида ижтимоий сўров ўтказиляпти. Бунда ўнг Озодлик партияси вакиллари кўпроқ овоз олиши ойдинлашмоқда. Шу пайтга қадар ҳам ушбу партия ҳукуматда асосий ролни бажариб келаётган эди. Шундай бўлса-да, ҳукумат иши канцлер, Халқ партияси вакили Кристиан Керн қўлида эди. Ушбу партиянинг кўрсаткичларидан социал-демократлар ҳам норозилик билдиришмоқда.
 
“Бизнинг ўз режаларимиз бор. Сизлар шуни тушунишингиз керакки, коалиция барҳам топиши билан Миллат партияси ҳам у ердаги ўрнини ўзгартирди. Вазиятга кўра, мамлакат яна тўрт ой давомида турғун ҳолатда қолади. Бу эса жуда нотўғри қарор”, деди Кристиан Керн.
 
Шунга қарамай, Кристиан Керн ва унинг партиядоши Себастьян Курз сайловларга оптимистик муносабатда эканини айтишди. Кристиан Керн сайловга қадар ҳукумат ишини ўз қўлларига олишса, ижобий ўзгаришлар қилишига ишонишмоқда.
Икром Раҳмон

Теглар:Австрия Каолиция Сайлов Кристиан Керн 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!