...
МЕНЮ
ONLINE TV

Австралиянинг Jetstar самолёти Индонезияга мажбуран қўнди


13:46, 21.07.2016 Олам
 2 486

Жанжал кўтарган йўловчилар Балида тушириб қолдирилди ва полиция томонидан ҳисбга олинди.

Австралиянинг Jetstar авиакомпаниясига тегишли самолёт кеча, 20 июль куни Сидней-Таиланднинг Пхукет ороли йўналишида самога кўтарилди. Бироқ кутилмаганда самолёт бортидаги йўловчилар ўртасида чиққан жанжал туфайли Балига қўнишга мажбур бўлди, деб ёзади “Tass.ru” нашри.
 
Jetstar авиакомпаниясининг расмий вакили берган маълумотларга кўра, мажбурий қўнишга 6 нафар маст ҳолдаги йўловчилар ўртасидаги чиққан низо сабаб бўлган. Самолёт Бали оролига қўнгач, қоидабузарлар Бали полицияси томонидан ҳибсга олинган. Яқин муддат ичида улар Австралияга жўнатиб юборилиши кутилмоқда. Жанжалкаш йўловчиларни Балида қолдириб, самолёт яна Таиландга йўл олган. Бироқ бўлиб ўтган кўнгилсизлик туфайли улар белгиланган муддатдан бир неча соат ўтиб манзилга етишган.
 
“Биз ҳавфсизлик қоидаларига қатъий равишда амал қиламиз ва йўловчиларга қоидаларни бузишларига йўл қўймаймиз. Самолёт бортидаги бошқа йўловчилар жанжал кўтарган йўловчиларни самолётдан тушириб қолдириш фикрини маъқуллашди ва бунинг учун бизга миннатдорчилик билдиришди”, дейди Jetstar авиакомпаниясининг вакили. 
Умида Якубова

Теглар:Индонезия Самолёт Jetstar Австралия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!