Руслан Куликбоевнинг рафиқаси эри аслида нима билан шуғулланиши ва қандай йўллар билан пул топгани ҳақида билмаслигини айтди.
Жиноятчининг рафиқаси Аюлим Умбеткулова Қизилўрда вилоятидан Олма-отага сўроқ қилиш учун чақирилган.
Тергов пайтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари Аюлимдан Руслан билан қачон танишгани, қаерда яшашгани ва теракт содир эта олишини олдиндан билган-билмагани ҳақида сўрашган.
Маълумотларга қараганда, 15 июль куни Куликбoев турмуш ўртоғини Қизилўрда вилоятига, ота-онасининг олдига юборган ва Олма-отадаги ишларини тугатиб, бир ҳафтадан сўнг у ҳам боришини айтиб, ваъда берган.
“У менга Бойқўнғирга боришимни ва у ерда қайнонам бетоблигини, унга қараб туришимни айтди. Кейин эса бошқа шаҳарга боришимиз мумкинлиги ҳам айтганди. Мен Сайранда автобусга ўтирдим ва йўлга чиқдим”, дейди Аяулим.
Террорчи нима билан шуғулланиши ва қандай қилиб пул топаётгани ҳақида, ҳатто, рафиқасига ҳам айтмаган. Аяулим фақат турмуш ўртоғининг бозорда қўриқчи бўлиб ишлашини билган. Полиция ходимларининг сўзларига кўра, Руслан бозорда мобил телефон сотган.
Куликбoев рафиқаси билан доимий равишда Олма-отадаги туманлар бўйлаб кўчиб юрган. Бир жойда уч ойдан кўп муддатда муқим яшамаган.
“Руслан менга ўзи уйда йўқ вақти эшикни очмасликни тайинлар эди. Бундан мен хафа бўлганимда, у мени рашк қилишини ва доимо уйда туришимни айтар эди”, деб эслайди Аяулим.
Навбатдаги қамоқ жазосидан сўнг, Куликбoев рафиқасидан ҳижоб кийишини сўраган. Аяулим буни рад этган. У эрини ҳақиқий диндор деб ҳисоблаган ва теракт ҳақида эшитганда, ишонгиси келмаган. У ҳозиргача қандайдир мўжиза юз беришига умид қилмоқда.
“Мен ҳозиргача у қилган ишга ишонолмаяпман. Балки, уни кимдир қотилликка ундагандир”, дея таъкидлади жиноятчининг рафиқаси.
Шунга қарамасдан, Аяулим эри билан ажрашишга аҳд қилди. У ҳозирда болалари учун қайғурмоқда. Унинг бир қизи ва ўғли бор. Аяулим отишмада ҳалок бўлганларнинг яқинларидан узр сўради ва унинг оиласини лаънатламасликни илтимос қилмоқда.
“Мен ҳам онаман, мен ҳам фарзанд тарбиялаяпман, илтимос, бизни қарғаманглар”, дейди Аяулим
Аввалроқ хабар берганимиздек, отишмада иштирок этган жиноятчи Руслан Куликбоев муқаддам икки марта судланган. У 5 йил 11 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган. Айнан шу учун жиноятчи полициячилардан қасос олишга аҳд қилган.