Ундан олдинги рекордни 19 ёшида самолётда дунёни айланиб чиққан америкалик Мэтт Гутмиллер бўлган эди.
Австралиянинг Квинсленд шаҳрида яшовчи Лэклен Смарт 18 ёшида дунёни айланиб чиққан одам сифатида рекорд ўрнатди. У бу билан 19 ёшида дунёни ёлғиз айланиб чиққан америкалик Мэтт Гутмиллердан ўзиб кетди.
Смарт ўзининг саёҳати давомида дунёнинг 15 давлатида 24 марта қўнди. У дунёни етти ҳафтада айланиб ўтди. Смартнинг сўзларига кўра, саёҳат давомида унга об-ҳаво ноқулайлиги ва хорижлик авиадиспетчерлар билан чет тилида гаплашиш қийинчилик туғдирган.
Маълумот ўрнида, Мэтт Гутмиллер 2014 йилда 44 кун-у 12 соатда самолётда дунёни айланиб чиққан эди.