Аёл бақириб, қичқирган ва атрофдагиларни ёрдамга чақирган. Бироқ...
Гап шундаки, сайёҳ аёллар бир неча кун аввал маҳаллий аҳоли вакиллари айни шу ҳудудда 5 метрли тимсоҳни кўрганларидан бехабар эди. Икки аёл сувга тушиши билан тимсоҳ улардан бирига ҳужум қилди. Аёл бақириб, атрофдагиларни ёрдамга чақира бошлади. Иккинчи сайёҳ аёл унга ёрдам беришга ҳаракат қилди, аммо қўлидан келмади. Маълумотларга қараганда, нобуд бўлган аёл 40 ёшда, дугонасининг ёши эса 47 да бўлган.
Баҳайбат йиртқич аёлни денгиз остига тортиб кетди. Тирик қолган сайёҳ аёл эса руҳий зўриқиш сабаб шифохонага ётқизилди. У дугонасини қутқаришга уриниш вақтида қўлини кесиб олганди. Полиция тимсоҳ сув остига тортиб кетган аёлни вертолёт орқали топишга ҳаракат қилди, аммо бунинг уддасидан чиқа олмаган.