Елизаветта II қиролликни энг узоқ бошқарган илк қиролича бўлди.
Австралия Бош вазири Малкольм Тернбулл Буюк Британия қироличаси Елизаветта II бошқарувининг якунланиши билан Автралия республика бўлиши кераклигини маълум қилмоқда. Бу ҳақда “Korrespondent.net” сайти хабар тарқатди.
Бош вазир Британия қироллигини Елизаветта II эгаллаб турган айни вазиятда референдум борасидаги муаммо муҳокама қилинмаслигини айтиб ўтди.
У икки босқичли овоз беришни таклиф қилди. Аввало, сўровнома ўтказиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлаган Тернбулл кейинги босқичда рефендум ўтказилишини айтиб ўтди.
Айтиш керакки, Буюк Британияда қирол рамзий маъно касб этади. 18 декабрь куни Букингем саройи қиролича Елизаветта II’нинг 90 ёши муносабати билан яратилган расмий суратларни чоп этди. Қиролича 2016 йил апрель ойида 90 ёшни нишонлаганди, бироқ шу вақтгача фотосуратлар тақдим этилмаганди.
Май ойида тасвирга олинган фотосуратда қиролича набираси Чарльз билан биргаликда намоён бўлган. Британияда қироллар туғилган куни расман июнь ойида нишонланади.

Дурдона Расулова