...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди елим халталарни истеъмол қилиш мумкин


10:53, 19.12.2016 Олам
 2 680

Халтача тайёрланишида ҳеч қандай кимёвий моддалар қўшилмаслигини таъкидлаб ўтган яратувчи ранг беришда ҳам табиий бўёқлар ишлатилишини қўшимча қилди.

Ҳиндистонда истеъмол қилиш мумкин бўлган халта яратилди. EnviGreen лойиҳасининг 100 фоизлик органик халталар кўринишидан елим халталарга ўхшайди. Унинг таркиби крахмал, ўсимлик ёғларидан иборат. Бу ҳақда “Rodovid.me” сайти хабар бермоқда.
 
Маълумотларга кўра, экологик тоза бўлган халтачаларни бемалол истеъмол қилиш мумкин. Ҳиндистон компаниясининг бундай турдаги янги маҳсулоти елим халталардан 35 фоизга қиммат баҳода сотилади.
 
Ушбу маҳсулотнинг тайёрланишида ҳеч қандай кимёвий моддалар қўшилмаслигини таъкидлаб ўтган ишлаб чиқарувчи ранг беришда ҳам табиий бўёқлар ишлатилишини қўшимча қилди.
 
EnviGreen компанияси Бангалорда бир ой ичида минг тоннага яқин истеъмол халтаси ишлаб чиқариш қувватига эга завод қуришга ҳам улгурди. Шунингдек, айни вақтда компания янги табиий ва истеъмолга яроқли халталарни йирик савдо тармоқларига тарқатишни бошлади.
Дурдона Расулова 

Теглар:Ҳиндистон Табиий маҳсулот Халта 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!