...
МЕНЮ
ONLINE TV

Авраам Руссо: “Мен исталган дақиқада бу дунёни тарк этишим мумкин”


16:20, 27.08.2016 Шоу-бизнес
 6 000

Бундан 10 йил аввал Авраамнинг ҳаётини сақлаш қолиш учун унинг 30 сантиметрлик ичаги олиб ташланган

Келиб чиқиши суриялик бўлган россиялик хонанда Авраам Руссо ўзининг камтаринлиги билан ажралиб туради. У ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. ОАВда ҳам хонанда жуда кам кўринади. Аслида бунинг бошқа сабаблари ҳам бор. Кеча, 26 август куни 47 ёшли хонанда одамлар орасида нима учун кам кўриниши ҳақида бор ҳақиқатни айтди.
 
“Бошимдан ўтказган кўплаб жарроҳлик амалиётлари туфайли ҳозирда бир қанча касалликка чалинганман. Исталган дақиқада хуруж бошланиши ва мен ёруғ оламни тарк этишим мумкин. Яқинда шифокорлар ошқозонимда яна бир ўсимта борлигини аниқлашди”, дейди Руссо.
 
Маълумотларга кўра, шифокорлар аввал ҳам хонанданинг ошқозонида ўсимта борлигини аниқлашган. Айтиш лозимки, 2006 йили Авраам Руссога суиқасд уюштирилган ва у қорин соҳасининг уч жойидан жароҳат олган. Ўшанда унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун шифокорлар хонанда ичагининг 30 сантиметрини олиб ташлашларига тўғри келган.
Умида Якубова

Теглар:Россия Авраам Руссо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!