Россиянинг “Восточний” космодромидан учирилган, “Союз” деб номланган юк ташувчи ракетаси бортида бир неча космик ускуналар билан ҳалокатга учради.
Учириш жараёнининг бошланиши муаваффақиятли ўтган бўлсада, юк элтувчи ракета аввалдан белгиланган орбитага чиқолмаган. Бунга элтувчи ракета ва тезлаштирувчи қисмларга учиш топшириқларининг берилишидаги хатолар сабаб бўлгани айтилмоқда.
Россия Оммавий ахборот воситаларининг хабарига кўра, йўл қўйилган хато туфайли сунъий йўлдош тезлаштирувчи қисм билан нотўғри йўналиш бўйлаб кетган, ва Атлантика океанига қулаб тушган.
Ракета бортидаги “Метеор - М” деб номланган сунъий йўлдош орқали олимлар авиакомпаниялар учун об-ҳаво ҳамда фавқулодда ҳолатлар тўғрисида аниқ маълумотлар олишни режалаштирган эдилар. Ушбу ҳалокат сабаблари тўғрисидаги расмий хулоса ҳозирча эълон қилинмади.