...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кузнинг охирги куни кутилаётган об-ҳаво


15:34, 29.11.2017 Бу қизиқ
 4 228

Айрим ҳудудларда ҳарорат 8 даражагача совуқ бўлади.

Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, куз фаслининг сўнгги куни, 30 ноябрда Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кузатилмайди.
 
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи 7-9 даража илиқ бўлади. Кечаси эса ҳарорат 0 даража атрофида бўлади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳарорат кундузи 5 даражагача илиқ бўлади. Кечаси эса ҳарорат 8 даражагача тушиб кетади.
 
Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятлари ҳамда Фарғона водийсида ҳарорат кундузи 5-10 даража илиқ бўлади. Кечси эса ҳарорат 2 даражагача совуб кетади.
 
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ҳарорат кундузи 8-13 даража, кечаси 5 даражагача илиқ бўлади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!