Қирғизистон раҳбари шу йилнинг 1 декабрь куни ўз лавозимини тарк этади.
Алмазбек Атамбоев сайлов участкасига келиб, овоз берганидан кейин журналистларнинг саволларига жавоб берган. Давлат раҳбари аввалгидек ўз ижодини давом эттириши ҳақида айтиб ўтди.
“...Агар давлат хизматида қайсидир лавозимни эгалламаган бўлсанг, санъат ва сиёсат — бу бир-биридан кескин фарқ қиладиган соҳалар эмас, улар умумий жиҳатга эга. Мен қайсидир лавозимни эгаллашни хоҳламайман. Сиз қўрқманг, мен на президент, ва на бош вазир лавозимни эгалламоқчи эмасман. Мен бундан аввал ҳам 30 йил мобайнида сиёсат билан шуғулландим, аммо бу менга шеър ва ҳатто қўшиқ ёзишимга ҳалақит бермади. Агар сен сиёсат билан шуғулланмасанг, бу бошқа гап: ўз сўзингни айтмайсан ва шунда сиёсат сен билан шуғулланади”, деди Қирғизистон президенти.
Алмазбек Атамбоев, Конституцияга кўра, қайта президент лавозимини эгаллай олмайди. У шу йил 1 декабрь куни ўз лавозимини тарк этади.
Маълумот учун, Алмазбек Атамбоев 2011 йил 1 декабрда Қирғизистон раҳбари лавозимини эгаллаган эди.