Йўловчилардан бири – 1975 йилда туғилган аёлнинг бурни синган, 58 ёшли аёл эса ёпиқ бош-мия жароҳати билан туман шифохонасига жойлаштирилган.
ЙТҲ “Тамбов-Волгоград-Астрахан” Р-22 трассасининг 1352 километрида содир бўлгани айтилмоқда. ЙТҲга 35 ёшли ўзбекистонлик ҳайдовчининг ухлаб қолгани сабаб сифатида кўрсатилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ва тўрт йўловчи жароҳатланган. Хусусан, 1976 йилда туғилган аёл бош мия чайқалиши, кўкрак қафаси эзилиши ҳамда умуртқа поғонасининг бўйин қисмида синиш ташҳиси, 42 ёшли эркак эса жиддий тан жароҳати билан оғир аҳволда Астрахан тиббиёт марказига олиб кетилган.
Йўловчилардан бири – 1975 йилда туғилган аёлнинг бурни синган, 58 ёшли аёл эса ёпиқ бош-мия жароҳати билан туман шифохонасига жойлаштирилган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари воқеа юзасидан суриштирув олиб бормоқда.