Ёз ўз номи билан ёз. Яъни юқори ҳароратли кун билан бошланди. Янада иссиқ кунлар ҳали олдинда.
Марҳамат, эртанги об-ҳаво маълумоти билан танишинг.
Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +30... +32, кечаси эса +16... +18 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Фарғона, Наманган ва Андижонда ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат +27... +32, кечаси эса +13... +18 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +27... +32, кечаси эса +13... +18 бўлиши айтилмоқда. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +32... +37, кечаси +15... +20 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +32... +37, кечаси +15... +20 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +32... +37, кечаси +17... +22 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.