Энди ОТЖга чорак финалда Эрон ёки Жанубий Корея термаларидан бири тўғри келади.
Олимпия терма жамоасига нимчорак финал босқичида Гонконг рақиблик қилди ва бу ўйин Ўзбекистоннинг йирик 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.
Икром Алибоев, Жавоҳир Сиддиқов ва Забихулло Ўринбоев гонконгликлар дарвозасини ишғол этдилар. Шу тариқа, ўзбекистонлик мухлислар Индонезияга келган ўйинда Равшан Ҳайдаров шогирдлари чорак финал йўлланмасини қўлга киритишди. Энди ОТЖга чорак финалда Эрон ёки Жанубий Корея термаларидан бири тўғри келади.
Осиё ўйинлари, 1/8 финал
Ўзбекистон ОТЖ - Гонконг ОТЖ 2:0
Гол: Икром Алибоев (27), Жавоҳир Сидиқов (60), Забиҳулло Ўринбоев (65).
Ўзбекистон ОТЖ: Ботирали Эргашев, Рустамжон Ашурматов, Акрамжон Комилов, Аббос Отахонов, Жалолиддин Машарипов (Бобур Абдухолиқов, 70), Одилжон Хамробеков, Забиҳилло Ўринбоев (Андрей Сидоров, 80), Жавоҳир Сиддиқов (Дониёр Нарзуллаев, 71), Икромжон Алибоев, Достонбек Ҳамдамов, Достонбек Турсунов.
Гонконг ОТЖ: Хо Чун Юен, Ванг Кит Цуи, Хок Минг Лау, Лиллей Нуньез, Чун Лок Тан, Реми Дужардин, Ваи Кенг Чунг, Ка Ваи Лам, Чун Минг Ву, Пуи Хонг Ю, Таррес Парамо
Четлатиш: Пуи Хонг Ю (43).
Суратлар муаллифи Ҳасан Пирмуҳаммедов