...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ashgabat–2017: Навбатдаги олтинлар муборак!


21:23, 20.09.2017 Спорт
 4 446

Мусобақанинг бугунги кунида ўзбекистонлик спортчилар 3 та олтин медаллар билан тақдирланишди.

Туркманистон пойтахти Ашхободда ўтаётган Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинлари давом этмоқда.
 
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг хабарига кўра, бугун, 20 сентябрь куни миллий кураш бўйича гиламга чиққан Раҳимахон Йўлдошева финал жангида туркманистонлик рақиби Ширин Кубаевани 10:0 ҳисобида мағлуб этиб, олтин медалга эга чиқди.
 
-70 кг вазн тоифасида белбоғли кураш бўйича финалда иштирок этган Ҳусниддин Рўзиев туркманистонлик рақиби Ҳангелди Аллаковни 8:1 ҳисобида мағлуб этиб олтинга эга чиқди.
 
Яна бир - 90 кг вазн тоифасида иштирок этган Обидали Мавлонов финалда Туркманистон вакили Овазгелди Бердиевни 7:1 ҳисобида мағлуб  этиб, Ўзбекистон делегацияси ҳисобига олтинчи олтин медални қўшиб куйди.
 
Оғир атлетика спорт турида иштирок этган Достон Ёқубов кумуш медаль билан тақдирланди.
 
Ўзбекистон делегацияси ҳисобида айни вақтда 6 та олтин 16 та кумуш ва 34 та бронза медаллари мавжуд. Делегация умумжамоа ҳисобида 4-ўринга чиқиб олди.
 
Мусобақа мезбони Туркманистоннинг олтин медаллари сони 53 тага етди.
 
Эрон делегациясида 10 та, Қозоғистон ҳисобида эса 7 та олтин медал бор. Хитой делегацияси Ўзбекистон каби олтита олтин медалга эришди.
 
БАА, Таиланд ва Ҳиндистон делегациялари Ўзбекистон делегацияси каби 5 тадан олтин медалга эга чиқишган. 

 

 
Вьетнамлик спортчилар 4 та олтинни қўлга киритишган бўлса, Мўғулистон ҳамда Жанубий Корея делегациялари 3 тадан олтин медалларга эга чиқишди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон терма жамоаси Ashgabat–2017 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!