Футзалчилар кеча мухлисларни ҳайрон қолдириб Афғонистонга ютқазиб қўйишганди.
Илк турда БААни 5:1 ҳисобида таслим қилган Ўзбекистон иккинчи турда Мальдив оролларини 9:1 ҳисобида мағлуб этганди. Кеча Баҳодир Аҳмедов шогирдлари мухлисларни ҳайрон қолдириб Афғонистонга ютқазиб қўйишган – 2:4.
Хитой билан учрашувда эса 4:4 ҳисоби қайд этилди.
Шу тариқа, Ўзбекистон футзал терма жамоаси гуруҳ босқичида иккинчи ўринни банд этди ва “А” гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган жамоага (Туркманистон ёки Вьетнам) қарши чорак финалда ўйнайди.
Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари
Футзал. “B”гуруҳи
21 сентябрь, пайшанба
Ўзбекистон–Хитой 4:4
Голлар: Фарҳод Абдумавлонов 2, Илҳом Ҳамроев 11, Тимур Садиров 22, Феруз Фахриддинов 32 - Жианфа Зуанг 2, Янг Ксю 13, Юе Лу 23, 39.
Ўзбекистон (биринчи бешлик): Рустам Умаров, Дилшод Раҳматов, Фарҳод Абдумавлонов, Даврон Абдураҳмонов, Константин Свиридов
Захира: Анасхон Раҳматов, Машраб Одилов, Феруз Фаҳриддинов, Тимур Садиров, Илҳом Ҳамроев, Артур Юнусов, Даврон Чориев, Акмал Хазратқулов, Ҳусниддин Нишонов
Турнир жадвали:
Маълумот учун, футзал турнирида 17 та жамоа тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этмоқда. Иккита гуруҳда бештадан, битта гуруҳда тўртта ва яна бир гуруҳдан уч жамоа ўрин олган.
Гуруҳларда 1- ва 2-ўринларни эгаллаган жамоалар чорак финалга йўл олишади. 1/4 финал ғолиблари ярим финалга чиқишади.
Ярим финалда ғалаба қозонган жамоалар финалда чемпионлик учун курашса, мағлуб бўлган икки жамоа эса бронза медаллари учун баҳслашади.