Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 6-ўринга тушиб кетди...
Туркманистон пойтахти Ашхободда ўтаётган Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинлари давом этмоқда.
Кеча, 19 сентябрь куни бир қатор ўзбекистонлик спортчилар навбатдаги иштирокларини бошлашди.
Белбоғли кураш бўйича Эргашева Шаҳзода, Сотволдиев Элбек, Исматова Гулмира, Рўзиев Ҳусниддинлар илк жангларида рақибларини мағлубиятга учратиб, навбатдаги босқичга йўл олишди. Дилафруз Мамажонова, Манзураой Мўйдинова, Камолиддин Маҳкамов, Шаҳзода Эргашевалар ҳам ғалаба қозониб, навбатдаги босқичга йўл олдилар.
Шаҳзода Эргашева финалда мезбон Лачин Бадаглиевага қарши жанг ўтказиб, имкониятни бой берди ва якунда кумуш медаль билан кифояланди.
Белбоғли курашда қуйидаги спортчилар финалга йўл олишди: Эргашева Шаҳзода, Рўзиев Ҳусниддин, Раҳимов Шерзоджон.
Таэквондо спорт тури бўйича Динорахон Мамадибрагимова ярим финалда Жанубий Кореядан ташриф буюрган рақибига 3:15 ҳисобида мағлуб бўлди ва бронза медали билан тақдирланди.
Шунингдек, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг гуруҳдаги иккинчи учрашувини ўтказди. Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Мальдив ороллари терма жамоасини 9:1 ҳисобида мағлуб этишди.
Бугун, 20 сентябрь куни футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг учинчи беллашувини Афғонистонга қарши ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан 19:00 да бошланди.
Куннинг ёпилиш қисмида таэквондо бўйича Светлана Осипова (-73кг) иорданиялик Вад Қосим Тарманни 3:6 ҳисобида мағлубиятга учратди ва ҳиндистонлик рақиби татамига чиқмагани учун тўғридан-тўғри ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Ярим финалда филиппинлик рақибини мағлубиятга учратган Светлана олтин медаль учун баҳсда кореялик Мина Мёнгга 2:10 ҳисобида ютқазди ва кумуш медаль билан кифояланди.
Бу эса Ўзбекистон терма делегациясининг Осиё ўйинларидаги 38-медали сифатида қайд этилди.
Мусобақанинг бугунги кунида ўзбекистонлик спортчилар яна 11 та медалга эга чиқишди. Бундан олдин қўлга киритилган учта олтин медалнинг сони ҳамон ўзгармасдан қолди.
Делегация ҳисобида айни вақтда 3 та олтин 13 та кумуш ва 33 та бронза медаллари мавжуд бўлиб, мусобақа мезбони Туркманистоннинг олтин медаллари сони 49 тага етди.
Эрон делегацияси 8 та, Қозоғистон 6 та, Хитой 5 та, БАА 5 та, Таиланд ва Ҳиндистон делегациялари 4 тадан олтин медалга эга чиқишган. Мўғулистон, Вьетнам ҳамда Жанубий Корея делегациясида Ўзбекистон каби 3 та олтин бор.

Акмалхон Эшонхонов