Ўзбекистон–Қирғизистон чегарасида “Дўстлик” ва “Косонсой” чегара-божхона постлари очилди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг ривожланиши натижаси ўлароқ, икки мамлакат фуқаролари ўртасида ҳам алоқалар йўлга қўйилмоқда. Ушбу алоқаларнинг воситаси сифатида “Косонсой” чегара-божхона пости фаолияти қайта тикланишидир.
ЎзА хабарида, божхона постининг очилиши маросими ташкил этилгани айтиб ўтилган. Ташкил этилган маросимда вилоят ва туман ҳокимларининг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, миллий маданий марказлар раҳбарлари, фахрийлар, ёшлар, журналистлар, шунингдек, Қирғизистоннинг Олабуқа тумани ҳокими ўринбосари бошчилигида ташриф буюрган қирғизистонлик меҳмонлар иштирок этган.
Меҳмонлар чегара постида ўзбекистонликлар томонидан тантанали кутиб олинди.
Маросимда ўзбек ва қирғиз халқларининг тарихи умумий, маданий ва диний қадриятлари муштарак, анъана ва урф-одатлари ўхшаш экани, халқлар ўртасидаги қадимий дўстлик, қардошлик ва аҳил қўшничилик муносабатлари кейинги вақтларда янги босқичга кўтарилгани таъкидланди.
Аввалроқ, 6 сентябрь куни Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги “Дўстлик” чегара пости ўз ишини қайта тиклагани ҳақида хабар берган эдик.