Бугун ижтимоий тармоқларда Жаҳонгир Ортиқхўжаев асосий қаҳрамонга айланди.
Аввалроқ, “Qalampir.uz” интернет-нашрида “Президентнинг ёнидаги ким?” номли мақола чоп этилган эди. Унда Artel ва Imzo компаниялари асосчиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳақида сўз борганди.
Бугун ижтимоий тармоқларда Жаҳонгир Ортиқхўжаев асосий қаҳрамонга айланди.
Аввал хабар берганимиздек, кеча, 6 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишиб, “Tashkent city” қурилиш участкаси ва “Ашхобод” сайилгоҳига ташриф буюрган эди.
“Ашхобод” сайилгоҳидаги қурилиш ишлари Artel ва Imzo компаниялари асосчиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев бошчилигида олиб борилмоқда. Шу жумладан, “Tashkent city” лойиҳасида ҳам Ортиқхўжаев асосий иштирокчилардан бири.
Гап шундаки, Жаҳонгир Ортиқхўжаев асос солган ва унга алоқадор бўлган Ўзбекистондаги таниқли ширкатлар, савдо мажмуалари, ресторанлар бугун ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига Президент Шавкат Мирзиёев ва тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг суратини ижтимоий тармоққа жойлаштириб, Президентга саломатлик тилашмоқда, раҳбарларига эса миннатдорлик билдиришяпти. Унда шундай ёзилади:
“...Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевга икки йил давомида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли лойиҳаларда иштирок этиш имкониятини тақдим этгани учун ўз миннатдорчилигини билдиради. Биз доимо Ватанимизга ва халқимизга хизмат қилишга тайёрмиз. Шунингдек, давлатимиз раҳбарига сиҳат-саломатлик, Республикамизга фаровонлик тилаймиз ҳамда Жаҳонгир Обидович Ортиқхўжаевга улкан миннатдорчилигимизни билдирамиз ва ишларига ривож тилаймиз!
Ўзбекистондаги энг йирик “Tashkent city” лойиҳа жамоасига эса омад ва муваффақият ёр бўлсин”.
Президент Шавкат Мирзиёев ва тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев сурати билан жойлаштирилган ушбу пост ижтимоий тармоқларда Royal, Akfa, Artel, Imzo компаниялари, Atlas, MediaPark савдо мажмуалари томонидан Facebook’нинг реклама хизматидан фойдаланган ҳолда оммалаштириляпти.
Жаҳонгир Ортиқхўжаев аввал ҳам ҳукумат томонидан амалга ошириладиган қурилиш лойиҳаларида фаол қатнашган. Бироқ тадбиркор бугунгача одамлар эътиборидан четда бўлишни маъқул кўрган. Халқ у асос солган корхоналарни яхши билади, бироқ кўпчилик бу компаниялар асосчисини Facebook’даги пост орқали танияпти.
Постда ёзилганларга қараганда, Жаҳонгир Ортиқхўжаев асос солган компаниялар келажак икки йилда республика ҳаётида муҳим ўрин тутиши кутилмоқда.