“Биз Тоғли Қорабоғдан ташқари Озарбайжоннинг айрим ерларини қайтариб берамиз”, деб таъкидлаган Эдуард Налбандиян.
“Тоғли Қорабоғ масаласини ҳал этишда Европа хавсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ёрдамидан фойдаланишимиз керак. Биз Тоғли Қорабоғдан ташқари Озарбайжоннинг айрим ерларини қайтариб берамиз”, деб таъкидлаган Эдуард Налбандиян.
Айрим сиёсатчиларнинг фикрига кўра, Арманистон ҳукуматининг бу қарорга келиши ортида Россия турибди.
Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг маслаҳатчиси Александр Дугин берган баёнотида “Тоғли Қорабоғ масаласи сабаб Москва ва Баку ўртасидаги муносабатлар ривожланмасдан қолмоқда”, деб таъкидлаган.
Маълумот учун, Арманистон ва Озарбайжон мамлакатлари Тоғли Қорабоғ масаласидаги қарама-қаршиликлар 1988 йилдан бери давом этиб келмоқда.