...
МЕНЮ
ONLINE TV

Араб саҳроларининг бирида “қайсар ўра” топилди


10:49, 04.05.2016 Олам
 4 522

Ижтимоий тармоқларда устига тушган ҳар қандай нарсани ўхчиб, ташқарига чиқариб юборадиган чуқурнинг видеолари пайдо бўлди.

Арабистондаги саҳроларнинг бирида содир бўлаётган ҳолат маҳаллий аҳоли вакилларининг ҳайратига сабаб бўлмоқда. Бунинг устига ундаги мўжизанинг интернет орқали видеолавҳа сифатида тарқалиши турли мунозараларга сабаб бўлди. Бу видеони кўргач, “қайсар ўра”ни ўз кўзи билан кўриш истагида арабистонга отланганлар бўлди
 
Гап шундаки, видеолавҳада эркакнинг бири махсус техника ёрдамида чуқурчага тупроқ ташлаётгани, иккинчисининг эса бошқа буюмларни улотираётганини кўриш мумкин. Бир неча сония ўтгач, чуқур унга ташланган тупроқ ва бошқа буюмларни худди ўхчиб юборгандек ташқарига отади. Умуман, ушбу чуқурга ташланган ҳар қандай нарса бир неча сония ўтгач, ташқарига отилиб чиқмоқда. Ҳозиргача бу сир-синоатнинг сабаблари аниқ эмас. Олимлар табиатдан бу ҳодиса устида иш олиб боришмоқда. 
Умида Якубова

Теглар:Саудия Арабистони Саҳро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!