Президент Дональд Трамп Афғонистонда фаолият олиб бораётган АҚШлик қўмондонлардан норози эканлигини ва генерал Жон Николсонни лавозимидан олишни таклиф қилди.
Трамп бошчилигидаги АҚШ маъмурияти бир неча ойдан буён АҚШнинг Афғонистон бўйича янги стратегияси устида бош қотирмоқда.
Президент Дональд Трамп Афғонистонда фаолият олиб бораётган АҚШлик қўмондонлардан норози эканлигини ва генерал Жон Николсонни лавозимидан олишни таклиф қилди.
Blackwater хавфсизлик компанияси асосчиси хусусий тадбиркор Эрик Принс томонидан таклиф қилинаётган режага кўра Афғонистонда 5,5 минг нафар хусусий ёлланма аскарлар фаолият олиб боради. Улар Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларга маслаҳатчи сифатида жалб қилинади. Бундан ташқари, 90 та самолётдан иборат бўлган хусусий ҳарбий ҳаво кучлари фаолият олиб боради.
Ушбу режа АҚШ ҳукумати вакиллари томонидан жиддий ўрганиш жараёнида экани айтилмоқда. Айрим ҳукумат аъзолари ушбу режани қўллаб-қувватламоқда.
Ёлланма аскарлар афғонистонлик ҳарбийлар билан тўғридан тўғри ҳамкорликда ишлайди. Хусусий ҳаво кучларидан эса тиббий эвакуация, ҳавода ўққа тутиш ва ҳарбийларни ташиш мақсадларида фойдаланиш кўзда тутилмоқда.
Эрик Принснинг фикрига кўра, ёлланма аскарлар Афғонистон ҳарбийларининг ҳарбий кийимларида фаолият олиб борадилар.
Хусусий компания томонидан ишлаб чиқилган ҳарбий ҳаракатлар режаси бир йилда 10 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги маблағни талаб этади. Бу миқдор АҚШ ҳарбий идораси Пентагон томонидан таклиф қилинаётган йилига 40 миллиард АҚШ долларига қараганда анча фойдали.
Маълумот учун, Blackwater компанияси 1997 йилда хусусий ҳарбий компания сифатида ташкил этилган бўлиб, бугунги кунга келиб хусусий армия бўлиб шаклланган. Ушбу компания томонидан 2010 йилда Ироқда ҳарбий операциялар амалга оширилган. Ушбу компания бугунги кунда ACADEMI деб қайта номланган. Компания сафида 21 мингдан ортиқ шартнома асосида фаолият олиб борувчи ҳабийлар мавжуд.