...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШнинг янги президенти ким бўлиши башорат қилинди


15:27, 08.11.2016 Олам
 7 267

АҚШ президенти сайлови жараёни давом этаётган бир пайтда, лавозимни ким эгаллашини башорат қилиш ҳайвонларга қолди.

Красноярск ҳайвонот боғида яшовчи йиртқичлар АҚШнинг бўлажак президенти ким бўлишини олдиндан башорат қилди. Оқ айиқ Феликс ва амур йўлбарси Юнонанинг президентликка номзодлар баҳси борасидаги танлови бир-бирига мос келмади. Бу хақда “Ren.tv”нинг расмий сайтида хабар берилган.
 
Хабарда келтирилишича, боғ ходимлари ҳайвонларга Ҳиллари Клинтон ва Дональд Трапмларнинг сурати туширилган ошқовоқлардан бирини танлашни таклиф этишди. Йиртқичлар “ғолиб”ни тезроқ танлаши учун ошқовоқ ичи гўшт ва балиққа тўлдирилган эди.
 
Феликс ўз “овози”ни Республикачилар партияси номзодига берди. Бу вақтда эса Юнона Ҳилларининг тасвири туширилган ошқовоқни тановул қила бошлаган эди.
 
АҚШ президенти лавозимига ким сайланиши ҳалигача номаълум бўлиб турган бўлса-да, бунга аниқлик киритилишига жуда оз вақт қолди.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:АҚШ Президент сайлови Ҳиллари Клинтон Дональд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!